Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева Пекиндаги Миллий музейга ташриф буюрди

Биринчи хоним икки халқ ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Зироат Мирзиёева Пекиндаги Миллий музейга ташриф буюрди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси Раисининг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамроҳлигида Пекиндаги Хитой Миллий музейини кўздан кечирди.

 

Ушбу ҳашаматли музейда Чин мамлакатининг 5000 йилдан ортиқ тарихидан сўзловчи 620 мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади.

 

Биринчи хонимлар музейдаги Хитойнинг бой маданияти ҳақида сўзловчи нодир экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

 

Самимий суҳбатда халқлар маданияти ва қадриятлари ўхшашлиги, ришталар кўп минг йиллик тарихга эга экани, буларнинг барчаси бугунги муносабатлар ривожига кучли суръат бағишлаётгани қайд этилди.

 

Зироат Мирзиёева икки халқни янада яқинлаштириш, ўзаро англашувни мустаҳкамлаш мақсадида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини, мунтазам ўтказиб келинаётган Маданият кунлари бунга ёрқин мисол эканини таъкидлади.

 

Музей билан танишув илиқ ва самимий руҳда ўтди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Зироат Мирзиёева Пекиндаги Миллий музейга ташриф буюрди | Zamon.uz