Цемент солинган қоплар ичидан қарийб 10 килограмм “опий” наркотик моддаси топилди
Ушбу наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридан Урганч шаҳрига цемент маҳсулотлари олиб келган юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада цемент маҳсулотлари солинган қоплар ичига яшириб қўйилган 10 дона ўрамда 9 кг. 754 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Ургут туманида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс юк автомашинасини буюртма қилиб, цемент маҳсулотлари ниқоби остида, ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятига сотиш учун олиб келган.
Ушбу наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган.








