Тошкентнинг иккита тумани “свет”сиз қолди
Ҳолат бўйича Энергетика вазирлиги маълумот берди.

Бугун соат 17:30 да Тошкент шаҳридаги 110 кВли “Л-Ботаническая-2” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари истеъмолчилари қисман (3500 та) электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.







