Ўзбекистон

“Маҳалла раиси мактаблар ҳаётида фаол қатнашиши керак”

Президент таълим сифатини яхшилаш бўйича тақдимот билан танишди.

“Маҳалла раиси мактаблар ҳаётида фаол қатнашиши керак”

 

Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

 

Мамлакатда 10 минг 284 та мактаб бор. Сўнгги йилларда улардаги шароитларни яхшилаш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Мактабларни йилига ўртача 400 минг ўқувчи битираётган бўлса, уларнинг 170 минг нафари таълимни давом эттирмоқда. Ривожланган давлатларда 50 фоиздан зиёд битирувчилар профессионал таълим муассасасига киради.

 

Ҳозиргача 208 та мактабнинг юқори синф ўқувчиларига 3 та йўналиш бўйича касбга ўргатиш йўлга қўйилди. Чет тилини билиш сертификатига эга бўлган мактаб битирувчилари сони охирги икки йилда 6 минг нафардан 18 мингга етди.

 

Шу билан бирга, бу ишларни изчил давом эттириш зарур. Таълим сифатини ошириш узлуксиз жараён.

 

Тақдимотда шу мақсаддаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

 

Бугунги кунда ҳудудлардаги 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этилган. Натижада илғор хорижий тажриба асосида вазиятни таҳлил қилиш, муаммони ечиш, жамоада ишлаш каби амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилган.

 

Келгуси ўқув йилига қадар ушбу баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш зарурлиги айтилди. Мактабларнинг ўзи ҳам аккредитациядан ўтказилади. Бу халқаро баҳолаш мезонларини миллий тизимга жорий қилиш, мактабларни бошқариш ва таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

 

Педагогларнинг билим ва маҳорати масаласига эътибор қаратилар экан, Малака ошириш марказлари эскича ишлаётгани, илмий салоҳияти юқори эмаслиги қайд этилди. Шу боис 14 та ҳудуддаги бундай марказларни фаолиятини қайта кўриб чиқиш, ўқитувчиларни касбий ривожлантириш дастурларини жорий этиш вазифаси қўйилди.

 

Мактабларда хорижий тил бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг ўқув режаларини бу билан уйғунлаштириш зарур. Хорижий тилни интенсив тарзда ўргатиш амалиётини ҳам кенгайтириш лозим.

 

Маълумки, Ўзбекистонда хусусий мактабларга имконият берилгани натижасида уларнинг сони кўпайиб бормоқда. Бу давлат мактабларига юкламани камайтириш ва соғлом рақобатга хизмат қилмоқда. Шу боис хусусий мактаблар учун лицензия талабларини янада соддалаштириш, кредит, солиқ ва коммунал тўловлардан қўшимча енгилликлар бериш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Мутасаддиларга таълим ташкилотлари фаолияти ва таълим сифати мониторинги платформасини ишга туширишга топшириқ берилди.

 

Йиғилишда таъкидланганидек, таълимнинг барча бўғинларида ислоҳотларни ягона концепция асосида амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади. У боғча, мактаб, касбий ҳамда олий таълимда ўқув стандарти ва дастурларини илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқишга масъул бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Маҳалла раиси мактаблар ҳаётида фаол қатнашиши керак” | Zamon.uz