Ўзбекистон

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни қачон, ким ҳимоя қилади?

Бугун ижодкорлар ва шоу бизнес юлдузлари ўртасида муаллифлик ҳуқуқи бўйича низолар тез-тез кўзга ташланяпти. Интеллектуал мулк объекти ҳисобланган фан ва адабиёт, санъат асарлари, фильмлар, фонограммалар интернет туфайли ҳамманинг “қўли етадиган” “матоҳ”га айланди.

“Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ҳамда 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича "ЙЎЛ ХАРИТАСИ"нинг тегишли бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси, ушбу масалаларнинг медиа-маконда ёритилиши” мавзуидаги семинар ташкил этилди.

АОКА ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкилланган ўқув семинарида турдош ҳуқуқлар ва ҳаммуаллифлик масалаларига журналистик ёндашувнинг ўзига хос жиҳатлари; журналистика фаолияти ва муаллифлик ҳуқуқи; телевидение, радио ҳамда интернетда муаллифлик ҳуқуқи; фотожурналистнинг муаллифлик ҳуқуқи; мақола, интервью ва теледастурга бўлган муаллифлик ҳуқуқи; аудиовизуал асар муаллифларининг ҳуқуқлари; асардан қонунга мувофиқ равишда фойдаланиш; даврий нашрларда муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг таҳлили; журналистикада муаллифлик ҳуқуқи объектлари; ОАВда асарлардан эркин фойдаланиш, бошқа муаллифларнинг асарларини ОАВ ёритиш масалалари; эфир ва кабел орқали узатишни ташкиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда миллий контент яратиш тамойиллари каби мавзуларда маърузалар тингланди ва савол-жавобли баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида таъкидлаб ўтган Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратиш зарурати ва талаби юзасидан журналистларга амалий ва назарий жиҳатдан асослаб берилди. 

Семинар якунида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни қачон, ким ҳимоя қилади? | Zamon.uz