Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2023 йилда чиқинди учун 565 млрд ундирилди

Ҳозирда 8 та вилоятда чиқинди тўловлари учун янги тарифлар тасдиқланган.

Ўзбекистонда 2023 йилда чиқинди учун 565 млрд ундирилди

 

2023 йилда чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун “Ягона электрон тизим”да 565 млрд сўм маблағ ундирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ахборот хизмати раҳбари Дилноза Комилова маълум қилди.

 

Корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 300 та 12 куб сиғимли, Марказ маблағлари ҳисобидан эса 41 та 7 куб сиғимли махсус техникалар лизинг шартлари асосида санитар корхоналарига топширилди.

 

Натижада бугунги кунда санитар тозалаш хизматлари билан аҳолининг қамров даражаси қўшимча 2,5 млн кишига, яъни 30 фоизга ортишига эришилган.

 

Мамлакатда мавжуд 299 та чиқиндини қайта ишлаш корхонаси томонидан қамровга олинган аҳолидан олиб чиқиб кетилган 7 млн тоннага яқин маиший чиқиндининг 2,5 млн тоннаси қайта ишланиб, уларнинг қайта ишлаш даражаси 37 фоизга етказилди.

 

Бугунги кунда Андижон, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида чиқинди тўловлари учун янги тарифлар тасдиқланишига эришилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 2023 йилда чиқинди учун 565 млрд ундирилди | Zamon.uz