Спорт

Таниқли ўзбек футболчиси вафот этди

Спортчи "Пахтакор"да тўлиқ 10 мавсум ўйнаган.

Таниқли ўзбек футболчиси вафот этди

Ўтмишдаги таниқли футболчилардан бири, мураббий сифатида кўплаб шогирдлар етиштирган Владимир Штерн 82 ёшида вафот этди.

 

Владимир Штерн "Пахтакор"да тўлиқ 10 мавсум ўйнаб, мавсум клуб шарафини ҳимоя қилганлардан биридир.

 

Владимир Штерн катта спорт йўлини машҳур мураббий Сергей Арутюнов қўл остида "Пахтакор" мактабида бошлаган. 1960 йили эса Биродар Абдураимов ва Дмитрий Ан қатори "Пахтакор" ўринбосарлар жамоаси сафига қўшилади. Кейинчалик Штерн "Пахтакор"нинг асосий ҳимоячисига айланади.

 

Штерн футболчилик фаолиятидан кейин футбол мактабларида ишлади. Хусусан, 20 йил давомида Геннадий Красницкий номидаги болалар ва ўсмирлар мактабига раҳбарлик қилди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Таниқли ўзбек футболчиси вафот этди | Zamon.uz