Спорт

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

FIFA президенти Жанни Инфантино 2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонини 48 тадан 64 тага ошириш таклифини илгари сурмасликка қарор қилди. Бу ҳақда The Times нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, Инфантино FIFA президенти лавозимига янги муддатга қайта сайланган тақдирда ҳам Жаҳон чемпионати ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини янада кўпайтиришни қўллаб-қувватламаслигини қитъа футбол конфедерациялари раҳбарларига билдирган.

 

Инфантино 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа иштирок этишини муваффақиятли тажриба деб баҳолаб, 2030 йилги мусобақани 64 та жамоагача кенгайтириш имкониятини ҳам кўриб чиқиш кераклигини айтган эди. У бу ҳақда 11 июль куни Blue Sport нашрига берган интервьюсида сўз юритган.

 

64 та жамоа иштирокидаги турнирни ўтказиш таклифи дастлаб Жанубий Америка футбол конфедерацияси (CONMEBOL) томонидан илгари сурилган. Ташкилот бу ташаббусни 2030 йилда Жаҳон чемпионатининг 100 йиллиги нишонланиши билан боғлаган.

 

The Times нашрининг ёзишича, Инфантино мусобақани кенгайтириш орқали FIFA президенти лавозимига қайта сайланиш арафасида турли миллий футбол ассоциациялари вакилларининг қўллаб-қувватлашини сақлаб қолишга интилган. Бироқ бу таклиф Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) ва Осиё футбол конфедерацияси (AFC) қаршилигига учраган.

 

Инфантино Жаҳон чемпионатининг тижорий ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш режаси ортидан ҳам танқидларга учраган. Мазкур ташаббус FIFA раҳбариятига нисбатан ишонч ва ташкилот бошқаруви юзасидан баҳсларни кучайтирган.

 

Инфантино 2016 йилдан буён FIFA президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил март ойида Марокашда ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.