“Ташаббусли бюджет”нинг янги мавсуми қачон бошланиши айтилди
Иқтисодиёт вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Бунда лойиҳаларни киритиш 1–20 февраль кунлари, лойиҳаларни саралаш 21 февраль – 11 март кунлари, овоз бериш 12–31 март саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.







