Тошкентда Spark аварияга учраб, сочилиб кетди
Шаҳар ЙҲХБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Бугун Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат соат 02:20 ларда Бунёдкор кўчаси Чилонзор буюм бозори қаршисида содир бўлган. Унда 2004 йилда туғилган A.T. бошқарувидаги Malinu-2 ва1997 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги Spark ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Spark русумли автомашинанинг 1 нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.







