Ўзбекистон

Ўзбекистон элчиси UNIDO ҳузурида аккредитациядан ўтди

Мулоқот натижасида томонлар ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Ўзбекистон элчиси UNIDO ҳузурида аккредитациядан ўтди

 

Ўзбекистоннинг БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (УНИДО)даги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ташкилот бош директори Герд Мюллер билан учрашув ўтказди ва унга ўзининг ишонч ёрлиғини топширди. 

 

Суҳбат чоғида УНИДО томонига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Томонлар саноатни ривожлантириш бўйича республикада амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида фикр алмашди.

Ҳозирги кунда УНИДО Ўзбекистонда текстиль саноатини модернизация қилиш, эко-саноат паркларини ривожлантириш, энергетика соҳасида иқлим ўзгариши таъсирини ва сув танқислигини камайтириш ҳамда Орол денгизи ҳудудларини тиклаш ва муҳофаза қилиш учун географик ахборот тизимларини қўллаш каби лойиҳаларини амалга оширмоқда.

 

«Яшил» энергетика, экология, агробизнес ва тоғ-кон саноати соҳаларида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида кўрилмоқда.

 

Мулоқот натижасида томонлар ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

 

2023 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистоннинг янги элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.