Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар ўтган йили энг кўп қаерга кўчиб кетган?

2023 йил январь-декабрь ойларида кўчиб кетганлар сони 233,2 минг кишини ташкил этди.

Ўзбекистонликлар ўтган йили энг кўп қаерга кўчиб кетган?

2023 йил январь-декабрь ойларида кўчиб кетганлар сони 233,2 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 97,8 минг кишини, аёллар сони 135,4 минг киши, кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 158,7 минг кишини, қишлоқ жойларида 74,5 минг кишини ташкил этди.

 

2023 йил январь-декабрь ойларида кўчиб кетганларни ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда 10,1 %  меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 81,4 %  меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 8,5 %  меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами 81,1 %), Россия Федерацияси (15,4 %), Жанубий Корея (0,6 %), Қирғиз Республикаси (0,5 %), Туркманистон Республикаси (0,2 %) ва бошқа мамлакатлар (2,2 %) ҳиссасига тўғри келган.

 

2023 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 17 336 кишини ташкил этиб, шундан эркаклар сони 8 270 кишини, (47,7 %) аёллар сони эса 9 066 кишини (52,3 %) ташкил этди.

 

Сўнгги 5 йил давомида хорижга кўчиб кетганлар сони кўрсаткичи ойлар кесимида таҳлил этилганда, нисбатан кам хорижга кўчиб кетганлар сони 2019 йилда февраль ойига, 2020 йилда  апрель ойига, 2021 йилда  декабрь ойига, 2022- йилда  август ва 2023 йилда декабрь ойларида қайд этилган бўлса, энг кўп хорижга кўчиб кетганлар сони эса 2019 йилда июль ойига, 2020 йилда  октябрь ойига, 2021 йилда август, 2022- йилда  октябрь ва 2023 йилда август ойларида қайд этилганлиги кузатилди.

 

Ҳудудлар бўйича кўчиб кетиш коэффитсиенти энг юқориси Тошкент шаҳрида  23,2 промилле, Навоий вилоятида 12,2 промилле, Тошкент вилоятида 9,2 промилле, энг кам кўрсаткич Наманган вилоятида 1,6 промилле, Андижон вилоятида 2,5 промилле ва Фарғона вилоятида 2,9 промиллени ташкил этган.

 

Кўчиб кетганларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Навоий вилоятида 141,3 % га, Бухоро вилоятида 121,5 % га, Қорақалпоғистон Республикасида 119,5 % га,  Хоразм вилоятида 118,3 % га ва Тошкент шаҳрида 110,8 % га тенг бўлган.

 

Кўчиб кетганларнинг коэффициенти энг юқори даражаси Тошкент шаҳрида 23,2 ‰, Навоий вилоятида 12,2 ‰, Тошкент вилоятида 9,2 ‰, Сирдарё вилоятида 8,5 ‰  ва Қорақалпоғистон Республикаси 8,0 ‰ қайд этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонликлар ўтган йили энг кўп қаерга кўчиб кетган? | Zamon.uz