Ўзбекистон

Тошкентда фуқаро ЙПХ ходимлари билан жанжаллашди

Ҳолат юзасидан ИИББ расмий муносабат билдирди.

Тошкентда фуқаро ЙПХ ходимлари билан жанжаллашди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фуқаронинг ИИО ходимларининг ҳаракатидан норозилиги акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 26 январь куни тахминан соат 03.00 ларда Юнусобод туманидаги “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан 1994 йилда туғилган O.K. бошқарувидаги Ласетти русумли автомашина тўхтатилган. Ҳайдовчи ўзини шубҳали тутганлиги сабабли автомашина текширилган ҳамда салони ичидан елим идишда гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланган.

 

Ҳайдовчи ушбу модда нима эканлигига аниқ жавоб бера олмаганлиги сабабли ходимлар туман ИИО ФМБдан мутахассисларни чақиртиришган. Ўрганиш жараёнида ушбу модда оддий кўчат уруғи эканлиги аниқланган, ҳайдовчининг ҳаракатида қонун бузилиши ҳолатлари бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан баённома расмийлаштирилмаган.

Ҳозирда ходимларнинг ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда фуқаро ЙПХ ходимлари билан жанжаллашди | Zamon.uz