Тошкентда Malibu ЙТҲга учраб, думалаб кетди
Шаҳар ЙҲХБ ҳодиса бўйича маълумот берди.

Бугун, 27 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳолат соат 21:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчаси Мумтоз тўйхонаси қаршисида содир бўлган. Унда 1995 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган КIА ҳамда Malibu-2 ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Malibu-2 русумли автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







