Юлдуз Усмонова психологларни танқид қилди
Хонанда уларни фирибгарликда айблаган.

Кеча Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг янги қўшиғини премьера қилиш чоғида Инстаграм орқали мухлислари билан жонли мулоқот уюштирганди. Мулоқот пайти хонанда психологларни танқид қилиб, уларнинг фирибгар эканини айтди.
"Психологларга ишонманглар ва борманглар. Бу ожизлигингиз белгиси ҳисобланади. Психологларнинг ўзи ёки боласи бахтсиз, пули йўқ. Агар ўша психолог зўр бўлса, нега ўзи бойиб кетмайди? Ўзингизнинг миянгиз борку, ўз муаммойингизни ўзингиз ҳал қилинг.
Мен Аллоҳга ишонаман. Уларга эмас. Аброр Мухтор Али доим тўғрисини айтади. Психологга 37 миллион бергунча шу пулни етим-есирларга бериш керак. Мен ҳар қандай психологни «арчиб» ташлайман”, деган хонанда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов ҳам психологлар ҳақида кескин фикр билдириб, уларнинг фаолиятини қоралаганди.







