Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозонди
Аввалроқ у сўнгги тур олдидан мағлубиятга учраганди.

“Tata Steel Chess 2024” турнирининг охирги турида ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мураккаб вазиятдан чиқиб кетган ҳолда ғалаба қозонди.
Нодирбекдан ташқари яна 3 кишида 8,5 очко бор. Булар: Аниш Гири, Гукеш ва Веи Йи.
Бу дегани энди 4 нафар шахматчи чемпионлик учун тай-брекда тезкор шахматда курашади. Аввал ярим финалда 2 та жуфтлик, кейин эса финал бўлади. Ярим финал жуфтликлари:
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Веи Йи (Хитой)Аниш Гири (Нидерландия) — Гукеш (Ҳиндистон)
Тай-брек баҳслари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади.







