Cаломатлик

Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?

 

Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонлар бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда.

 

Чунки одам 30 ёшга киргунича суяклари турли туз ва микроэлементлар билан тўйиниб, мустаҳкамланади. Бироқ бу маррадан сўнг организмда қон айланиш тизими издан чиқиши ва бошқа сабаблар туфайли суяк ҳажми камая бошлайди, бу эса остеопорозга олиб келади.

 

40 ёшдан кейин суякнинг юпқалашиши, яъни мўртлашиши кучаяди. Мазкур жараён танада калъций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юз беради. Ушбу омил суяклар зичлиги камайишига олиб келади.

 

Бунинг турли сабаблари бор. Аввало, калъций моддасини емирувчи тўқималар фаолиятиa кучайиб, қурувчи тўқималар кальций ионларини етказиб беришга улгурмайди. Иккинчидан, қурувчи тўқималар фаолияти сусайиши мумкин. Учинчидан, ҳар икки тўқима фаолияти бир вақтда бузилиши мумкин.

 

Остеопороз аёллар ўртасида эркакларга нисбатан тўрт марта кўпроқ учраши илмий тадқиқотлар давомида исботланган. Уларда 50 ёшдан сўнг суяклар юмшаши кескин жадаллашади.

 

Айниқса, олтмиш беш ёшдан ошган опаларимизда бу патологияга тез-тез дуч келамиз. Шунингдек, касалликка ўта озғинлик, эндокрин бузилишлар, менопауза(климакс)нинг барвақт бошланиши, узоқ вақт дори-дармонлар қабул қилиш сингари ҳолатлар, гормонал ўзгаришлар ҳам сабаб бўлади.

 

Узоқ йиллик тажрабадан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бу дарддан, биринчи навбатда, умуртқа поғонаси суяклари азият чекади. Яъни уларнинг зичлиги камайиб, баъзан синиши кузатилади.

 

Хасталикнинг оғир асоратларидан бири — сон суяги бўйнининг синиши. Оқибатда бемор тўшакка михланиб қолади. Камҳаракатлик остеопорзни янада кучайтириб, ногиронликка олиб бориши мумкин.

 

Ваҳоланки, замонавий тиббиёт хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини бермоқда. Энг самарали диагностика усули сифатида суяк денситометриясини келтириш мумкин. Эллик ёшдан кейин ҳар бир инсон йилига суяк зичлигини ўлчовчи ушбу текширувдан ўтиб туриши мақсадга мувофиқ.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди? | Zamon.uz