Toshkent city биносидан бир киши қулаб тушгани айтилди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент ситй ҳудудида бир киши 15-қаватдан қулаб тушгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази шахсий таркиби томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган.
Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилиб, ходимлар билим ва кўникмалари мустаҳкамланган.
Махсус-тактик ўқув машқи давомида ҳеч ким жабрланганмаган.







