Жаҳон

Ираклий Гарибашвили Грузия бош вазири лавозимини тарк этди

Қарор ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси сиёсий кенгашида қабул қилинган бўлиб, 1 феврал куни бўлиб ўтадиган партия қурултойида расман эълон қилинади.

“Сиёсий жамоамиз кучини таъминловчи энг муҳим омиллардан бири бу ички демократия бўлиб, унинг энг яққол ифодаси ротация тамойилидир. Жамоада муваффақиятли раҳбарлар кўп, бошқаларга ҳам имконият бериш керак”, — дейди у.

Гарибашвилининг таъкидлашича, "Грузия орзуси" партияси энди кузда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида "ишончли" ғалабага тайёргарлик кўриши керак.

Гарибашвили сиёсий кенгашдан "Грузия орзуси" раислиги лавозимини эгаллаш таклифини олди. Грузия матбуотига кўра, партиянинг амалдаги раҳбари Ираклий Кобахидзе бош вазир лавозимида Гарибашвилини алмаштиради.

Бошқарувдаги ўзгаришлар партия асосчиси Бидзина Иванишвили Грузия сиёсатига қайтганидан бир ой ўтиб содир бўлди.

Ҳукумат танқидчилари томонидан Грузиянинг "норасмий ва якка ҳукмронликда" айбланаётган Иванишвили 30 декабрь куни партиянинг фахрий раиси бўлди.

Шу куни партиянинг янги низоми тасдиқланди, унга кўра фахрий раис сиёсий кенгашга бош вазир номзодини тақдим этиши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.