Ўзбекистон

Қашқадарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

2019 йил кузидан буён вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Шуҳратжон Сотволдиев лавозимини тарк этди.

Қашқадарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

 

Полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида ўтказилган тайинлов тадбирида маълум қилинган.

 

 

Абдувоҳид Исмоилов 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Муқаддам Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2019 йил октябрь ойида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

 

Қашқадарё вилояти ИИБга 2019 йил октябридан буён Шуҳратжон Сотволдиев раҳбарлик қилаётганди. У бу лавозимга айнан Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарлигидан (2017 йил майидан Сурхондарё вилояти ИИБда бошлиқ бўлган) ўтганди. 2022 йил февралида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Сотволдиев қатъий огоҳлантирилганди.

 

 

Айни вақтда Сотволдиевнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

 

Шунингдек, энди Исмоилов ўрнига Сурхондарё вилояти ИИБга ким бошлиқ бўлиши ҳам аниқ эмас.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.