Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси табиатга салкам 10 млн зарар етказди
У дарахтларни ноқонуний кесиб юборган.

Қашқадарёда дарахт кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан назорат рейд тадбири олиб борилган.
Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси P.R. томонидан 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахти ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Дарахтлар кесилиши натижасида табиатга 9 млн 350 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, П. Р. 3 млн 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 12 миллион 750 минг сўм миқдорида товон тўлайдиган бўлди.







