“Тошкентнинг бош шаҳарсозлик режаси йўқ”
Экология вазири пойтахт атмосферасига таъсир қилаётган омиллар ҳақида гапирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ахбороти тингланди.
Маълумки, Тошкент атмосфера бўйича қизил тоифадаги шаҳарлар сирасига кирмоқда.
Вазир пойтахт атмосферасига таъсир қилаётган омиллар ҳақида гапирди.
“Шаҳарсозлик бош режаси тасдиқланмасдан қурилиш бўляпти. Яшил зона қаерда бўлса, ўша ерда қурилиш амалга оширилмаслиги керак, лекин бош режа бўлмагани боис биз билолмаяпмиз. Масалан, сўнги 5 йилда Тошкентда 5400 та объект барпо этилган”, дейди Абдуҳакимов.







