Бухородаги боғчадан озиқ-овқат ўғирламоқчи бўлган ходимлар ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқда Бухоро вилоятидаги боғчалардан бирида ходимлар аслида болаларга берилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сумкаларига солиб олиб кетмоқчи бўлганда қўлга тушгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирдим.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат жорий йилнинг 24 январ куни Бухоро шаҳар 71-давлат боғчасида бошқарманинг ишчи гуруҳи томонидан аниқланган.
Ҳолатни юзага келтирган сабаблар ўрганилиб, ўз вазифасини суъитеъмол қилган таълим ташкилотининг хўжалик ишлари бўйича мудири, бош ошпази, ошпаз, ҳамшира ва методист (ташкилот директори меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли вақтинча директор вазифасини бажарувчи) билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Айни пайтда мазкур ҳолатга қонуний баҳо бериш бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







