Энди "Open budget"да бир киши фақат бир марта овоз бера олади
Эртадан лойиҳанинг жорий йилги биринчи мавсумига старт берилади.

Эртадан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. 1-мавсум учун жами 3 триллион сўм маблағ ажратилмоқда.
Ҳар битта ташаббус учун максимум 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сўраш мумкин.
Жорий йилдан бошлаб энг катта янгилик — бу овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.
Яъни энди номида нечта сим-картаси бўлишидан қатъи назар 1 киши фақат 1 марта овоз бера олади.
Шунингдек, бундан буён “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилиши кутилмоқда.







