Фарғонада кўчада кетаётган фуқаро дўппосланди
Воқеага вилоят ИИБ изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Қува туманида бир нечта фуқароларнинг йўл ёқасида жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Воқеа вилоят ИИБ томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 30 январь куни фуқаролар Б.М., Ж.Т., Ж.Х. ҳамда Д.А. биргаликда кўчада кетаётган фуқаро Ш.С.ни тўхтатишиб, ўзаро келишмовчилик ортидан уни пичоқ билан қўрқитиб дўппослашган.
Ҳозирда ҳолат иштирокчиларининг шахсига ойдинлик киритилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







