Ўзбекистон

Ўзбошимчалик ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича янгича тизим жорий қилинади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги ва “Ўзбеккосмос” бошчилигида республика комиссияси тузилади.

Ўзбошимчалик ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича янгича тизим жорий қилинади

 

Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Садиносир Усмонов маълум қилди.

 

Хабарингиз бор куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда белгилаб берилган вазифаларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. Эндиликда лойиҳа қилишдан бошлаб, объектни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнлар, уларнинг назорати  янгича ташкил этилади. Энг аввало, келгуси йил 1 январдан барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилишда “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади. Бу тартиб 1 июлдан йўл, ичимлик суви ва кўприк қурилиши лойиҳаларида жорий қилиниши белгиланди. Қурилишда тузиладиган барча шартномалар рақамлаштирилади;

 

- пудратчи ташкилотлар бажарган қурилиш ишлари фақат солиқ органига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактурадан келиб чиқиб молиялаштирилади;

 

- объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилиб, далолатномалар “Шаффоф қурилиш” орқали тасдиқланади;

 

- 10 миллиард сўмдан ортиқ лойиҳалар бўйича субпудратчиларни фақат “Шаффоф қурилиш” тизими орқали танлаш тартиби йўлга қўйилади. Ушбу тартиб халқаро молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади;

- ишлаб чиқарувчи ҳам, қурувчи ҳам, назорат қилувчи ҳам қаерда қайси қурилиш материали қанча пул туришини онлайн кузатиб борадиган тизим бўлади.

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Лойиҳа офиси тузилиши белгиланди. Мазкур Офис: қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёнида уларнинг хавфсизлик ва энергия тежамкорликка жавоб беришини, қиймати сунъий ошиб кетмаганини лойиҳачилар билан  баҳолаб боради;

 

- ҳар йили мактаб, боғча, тиббиёт, йўл, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти каби соҳаларнинг ҳар бирида камида 2-3 тадан намунавий лойиҳалар ишлаб чиқилади.

 

Бундан буён, Лойиҳа офисининг тавсияси бўлмаган лойиҳа ҳужжатлари давлат экспертизасига қабул қилинмайди.

 

Бюджет ҳисобидан қилинадиган барча харидлар Солиқ қўмитасининг “Е-омбор” платформаси орқали амалга оширилади.

 

Ўзбошимчалик билан ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Бунда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги ва “Ўзбеккосмос” бошчилигида республика комиссияси тузилади.

 

Умуман олганда 2024 йилда жами 149,9 трлн.сўм ҳажмда пудрат ишлари бажарилиб, мазкур ишларнинг 106,5 фоизга ўсиши таъминланади.

 

Жами 169 та аҳоли пунктининг шаҳарсозлик ҳужжатлари, жумладан 5 та шаҳарнинг бош режаси, 48 та шаҳарчанинг бош режаси ва 116 та қишлоқнинг схемалари ишлаб чиқилади.

 

Қурилиш соҳасига оид норматив талабларни соддалаштириш мақсадида, 38 та ШНҚ ва 30 та стандарт ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хавфлар бўйича синов ишларини ўтказиш учун Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади.

 

Мақсадли дастурлар доирасида жами 1,5 мингта ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда 80 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.

 

Шунингдек, 45 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 635 та кўп қаватли уйлар қурилади.

 

Компетенцияни ривожлантириш институтида 10 та соҳа йўналишлари бўйича 8 минг нафарга яқин мутахассислар фаолиятини сертификатлаш учун ўқув машғулотлари ўтказилади.

 

Ҳудудлардаги 3 863 та кўп қаватли уйда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

 

Хусусан, 1 002 та уйнинг том қисми, 2 464 та кириш йўлаклари, 1 635 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик тизимлари, 413 та уйнинг ички муҳандислик тармоқлари, 865 та уйнинг фасад қисми, 2 538 та электр шитлари таъмирланади ва 523 та лифт янгиланади.

 

Инвестиция дастури доирасида 9 та қозонхона ва 79 км иссиқлик тармоқларида қурилиш-реконструкция ишлари бажарилади. Натижада, ҳудудлардаги 475 та кўп қаватли уйлар ва 41 та ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти яхшиланади.

 

Андижон, Жиззах ва Фарғона шаҳарларидаги 3 та “Янги Ўзбекистон” массивида 10 минг хонадонли 165 та кўп қаватли уйларни кўмир ёқилғили иссиқлик қозонхоналари орқали иситиш йўлга қўйилади.

 

Соҳани рақамлаштириш даражасини ошириш мақсадида, иссиқлик таъминоти соҳасига биллинг тизими жорий қилинади, шунингдек, “Шаҳарсозлик геоахборот тизими” ва “Менинг ҳудудим” электрон платформаси ҳамда Инструментал-техник текширув ва Муҳандислик-геологик тадқиқотлар натижалари бўйича ягона реестлар ишга туширилади. 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбошимчалик ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича янгича тизим жорий қилинади | Zamon.uz