Ўзбекистон

Сурхондарёда Open budget ютган маҳалла кўчасига сифатсиз асфалт ётқизилди

Мутасаддилар ҳолатни ўрганди.

Сурхондарёда Open budget ютган маҳалла кўчасига сифатсиз асфалт ётқизилди

 

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Пахтакор маҳалласида Open budget’да ютган маҳалланинг кўчасида лойнинг устига асфалт ётқизилаётгани айтилган видео тарқалди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, видеода тилга олинган муаммо мутасаддилар иштирокида ўрганилган.

 

 

Ўрганиш давомида “Ташаббусли бюджет”нинг 2023 йил 2-мавсумида ғолиб бўлган Пахтакор маҳалласи кўчаларини пудратчи “Сурхон Сервис Барака” МЧЖ бажараётгани аниқланган.

 

Маълум бўлишича, пудратчи 2024 йил 25 январ куни асфалтлаш ишларини амалга ошираётиб, об-ҳаво ноқулай келгани сабабли ишни тўхтатган.

 

 

Асфалт қилинган йўлнинг 34 метр қисмида намгарчилик кузатилгани сабабли иш сифатсиз бажарилган. Пудратчига сифатсиз ётқизилган асфалтни қайта амалга ошириш бўйича 29 январь куни ёзма кўрсатма берилган. Ҳолат туман прокуратураси назоратига олинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда Open budget ютган маҳалла кўчасига сифатсиз асфалт ётқизилди | Zamon.uz