Тошкент — Франкфурт ва Франкфурт — Тошкент авиақатновлари бекор қилинди
Парвоз бугун, 1 февралга режалаштирилган эди.

2024 йил 1 февраль куни бўлиб ўтадиган ва Франкфурт-на-Майне халқаро аеропорти фаолиятини чеклайдиган, Германиянинг бир қатор шаҳарларида касаба уюшмаларининг иш ташлашлари муносабати билан, Uzbekistan Airways фақат 1 февраль куни амалга оширилиши режалаштирилган ҲЙ231/232 ТАС-ФРА-ТАС авиақатновларини бекор қилишга мажбур бўлди.
Бекор қилинган авиақатнов йўловчиларига авиакомпаниянинг 2024 йил 5 февраль куни бажарилиши режалаштирилган авиақатнови учун авиачиптани қайта брон қилиш таклиф этилади.
"Батафсил маълумот олиш учун Uzbekistan Airways aлоқа маркази телефон рақами ёки авиакомпаниянинг Франкфурт-на-Майне шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилишингизни сўраймиз," — дейилади Uzbekistan Airways хабарида.







