Умра зиёратида ноқонунийликка йўл қўйган 5 та туристик ташкилот лицензияси вақтинча бекор қилинди
Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни огоҳликка чақирди.

Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолманг. Айни пайтда, Умра хизматларини махсус лицензиясиз ташкил этиб келган 5 та туристик ташкилот лицензияси вақтинча бекор қилинган.
Фуқароларни алдаган шахслар ва туристик ташкилотларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Фуқароларимиздан Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарлар алдовига тушиб қолмасликларини сўраб қоламиз", — дейилади хабарда.







