Ўзбекистон

4 ёшли ўғлига шафқатсиз муносабатда бўлган ота 10 суткага қамалди

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

4 ёшли ўғлига шафқатсиз муносабатда бўлган ота 10 суткага қамалди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақидаги видеохабарлар юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати расмий муносабат берганди. 

 

Аниқланишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодексининг 41 (Ҳақорат қилиш) ва 59-2 (Оилавий (маиший) зўравонлик) моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва тўпланган ҳужжатлар судга юборилиши таъминланган эди.

 

Бугун жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида А. Э.га (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, оилали, беш нафар фарзанди бор, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори эълон қилинди. 

 

Унга мувофиқ, А.Э. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

4 ёшли ўғлига шафқатсиз муносабатда бўлган ота 10 суткага қамалди | Zamon.uz