Ўзбекистон

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг салкам 2 миллиард сўмлик қарздорлигини ундириб берди

Тадбиркор билан Самарқанд вилояти ИИБ ўртасида 2021-2022 йиллар давомида 5 та шартнома тузилган.

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг салкам 2 миллиард сўмлик қарздорлигини ундириб берди

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи "Диёр" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасидан қарздорликни ундириб беришни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, тадбиркор билан Самарқанд вилояти ИИБ ўртасида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 1,8 млрд сўмни ташкил этувчи 5 та шартнома тузилган.

 

Шартномаларга асосан, Самарқанд вилоят ИИБ маъмурий ва қўшимча биноларини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб белгиланган муддатда фойдаланишга топширилган.

 

Томонлар ўртасида тузилган шартнома бандида шартнома ғазначилик бўлинмаларидан мажбурий рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга кириши белгиланган. Лекин ушбу шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтмаган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек, буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган.

 

Гарчи тарафлар ўртасидаги пудрат шартномаси Ғазначиликда рўйхатга олинмаган бўлса-да, амалда тадбиркор таъмирлаш ишларини бажарган ва бажарилган ишлар ИИБ томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сон қарорида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилиши назарда тутилган.

 

Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш талабини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди.

 

Бизнес-омбудсман тадбиркор манфаатида Жомбой туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Суднинг ҳал қилув қарори билан жамият фойдасига пул маблағи ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг салкам 2 миллиард сўмлик қарздорлигини ундириб берди | Zamon.uz