Германия ўзбекистонликлар учун 50 мингта бўш иш ўрни таклиф қилмоқда
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, номзодлар немис тилини билиш даражасига, қараб қуйидаги бўш иш ўринларига жойлашиши мумкин:
− ҳамшира;
− юк машинаси ҳайдовчиси;
− юк ва қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
− меҳмонхона;
− ресторан;
− туризм;
− ҳунармандчилик;
− мехатроника;
− қурилиш ва бошқа соҳалар.
Номзодлар ишга жалб қилинганда уларга 1000-2000 евродан бошланувчи маош таклиф этиляпти.







