Сурхондарёда KIA ва Damas тўқнашиб, ота-болани босиб кетди — видео
Ижтимоий тармоқларда тўқнашув қандай тарзда юз бергани тасвирланган видео тарқалди. Унда аҳоли маскани бўлган жойда KIA катта тезликда ҳаракатланиб келганини кўриш мумкин.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида содир бўлган ЙТҲда йўл четидан отаси билан кетаётган 9 ёшли бола оғир тан жароҳатлари олган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса жойри йил 31 январь куни туш пайтида содир бўлган.
М-41 автомобиль йўлининг Шўрчи тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 21 ёшли ҳайдовчи ўзига тегишли KIA машинасини бошқариб келиб, ўзидан олдинроқда ҳаракатланиб, чапга бурилаётган Damas билан тўқнашган.
KIA машинаси Damas билан тўқнашувдан сўнг йўл четида ҳаракатланиб кетаётган ота-бола ва яна бир фуқарони уриб юборган. Оқибатда 9 ёшли бола “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг елка қисмидан ёпиқ синиши” ташхиси билан туман шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тўқнашув қандай тарзда юз бергани тасвирланган видео тарқалди. Унда аҳоли маскани бўлган жойда KIA катта тезликда ҳаракатланиб келганини кўриш мумкин.







