Хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилган ИИО ходими ишдан бўшатилган
Тармоқларда тарқалган Ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлар содир этган ходим видеоси юзасидан расмий изоҳ берилди.

Тармоқларда тарқалган Ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлар содир этган ходим видеоси юзасидан расмий изоҳ берилди.
Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган (ИИОларига хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С. "Хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳамда ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари" учун ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолатни келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.







