Ўзбекистон

Метрода қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

Ҳолат “Буюк Ипак йўли” бекатида юз берган.

Метрода қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

 

Тошкент метросида бир қизга шилқимлик қилган 31 ёшли эркак 5 суткага қамалди. 

 

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек судида 31 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлмади, метро вагонида одамлар кўплигини айтиб, унга қиз орқага йиқила бошлагандек туюлганини важ қилди. Шу сабабли қиз йиқилиб тушмаслиги учун елкасидан ушлаб олган экан.

 

Бироқ суд жараёнида жабрланувчи унинг сўзларини рад этди. Унинг кўрсатмалари иш материалларида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ҳам тасдиқланди. Бундан ташқари, охирги бекатга етиб келганида, эркак бошқалар билан тушмай, қизни кутди ва унга эргашди.

 

Суд 31 ёшли эркакни ЎзР МЖтК 41-1 моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 5 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси берилди. Шуни таъкидлаш керакки, эркак бир йил ичида худди шундай ҳуқуқбузарликни содир этса, у базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жаримага тортилади ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олинади.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Метрода қизга шилқимлик қилган эркак қамалди | Zamon.uz