Олий таълим вазири яна ўзгарди
Ушбу лавозимга Конгратбай Шарипов тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланганди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг октябрь ойида ушбу лавозимга Одил Қаландарович Абдураҳмонов тайинланганди.







