Ўқувчилар ўртасида Тошкент халқаро математика олимпиадаси ўтказилади
Жами мукофот жамғармаси 450 миллион сўм. Шунингдек, муносибларга халқаро университетда ўқиш учун 100 фоизлик грант ажратилиши ҳам ваъда қилинди.

2024 йилнинг 24-25 феврал кунлари Тошкент халқаро математика олимпиадасининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. Унда 3-11 синф ўқувчилари онлайн шаклда иштирок этади.
Қайд этилишича, танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар кесимида умумтаълим муассасалари — мактаблар, академик лицей ҳамда ихтисослашган мактаб ўқувчилари қатнашиши мумкин.
Барча иштирокчилар сертификатлар билан, ғолиблар эса олтин, кумуш, бронза медаллари, пул мукофотлари, эсдалик совғалари билан тақдирланади. Жами мукофот жамғармаси 450 миллион сўм. Қолаверса, олимпиадада муносиб иштирок этганларга халқаро университетда ўқиш учун 100 фоизлик грант ажратилиши ҳам ваъда қилинмоқда.
Олимпиадада иштирок этиш учун Telegram’да махсус ботдан (@tasimo_bot) рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.







