Ўзбекистон

Тошкентда автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб 2 нафар йўловчи жароҳатланди

​​​​​​​Ҳайдовчи йўловчилар транспортга чиқиб улгурмасидан эшикларни ёпиб қўйган.

Тошкентда автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб 2 нафар йўловчи жароҳатланди

 

Ҳолат 1 феврал санасида Тошкентнинг “Шимолий вокзали”дан “Учувчилар шаҳарчаси”гача ҳаракатланувчи 52 автобус билан содир бўлган. “Тошшаҳартрансхизмат”нинг изоҳ беришича, ҳайдовчининг йўловчи ташиш қоидаларини бузганлиги, ўзига бириктирилган автобусни эҳтиётсизлик билан бошқариб, йўловчилар автобусга чиқиб бўлмасидан эшикларини ёпиши оқибатида 2 нафар йўловчи, аёл ва унинг қизи тан жароҳати олган.

 

Ўзининг хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлиги учун АЖ бу автобус ҳайдовчиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини маълум қилди.

 

“Барча ҳайдовчилар билан йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзилларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги, йўловчилар билан хушмуомала бўлиш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилди”, – дея қўшимча қилинади расмий хабарда.

 

“Тошшаҳартрансхизмат”га кўра, юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда АЖнинг қисқа рақамли 1062 ишонч телефони орқали ёки АТТО мобил иловаси орқали мурожаат қилиш мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб 2 нафар йўловчи жароҳатланди | Zamon.uz