Ўзбекистон

Адлия вазири Ашита Миттал хоним билан учрашди

Учрашувда Адлия вазирлиги ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинди.

Адлия вазири Ашита Миттал хоним билан учрашди

 

2024 йил 2 февраль куни Адлия вазирлигида адлия вазири Акбар Ташкулов билан БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал хоним ўртасида учрашуви бўлиб ўтди. 

 

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш ва савдосини камайтириш, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш, терроризмнинг олдини олиш ҳамда суд-экспертиза соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Ташкилот доимий равишда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашишда Марказий Осиё мамлакатларига кўмак беради.

 

Учрашувда Адлия вазирлиги ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинди.

 

Учрашув бошида адлия вазири Акбар Тошқулов меҳмонларни қутлаб вазирлик ҳамда ташкилот ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлигини ҳамда улар жадал суратлар билан ривожланиб бораётганлигини айтди.

 

A.Mittal ташкил қилинган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда Адлия вазирлигининг ўрни муҳим эканлигини таъкидлади.

 

Учрашув давомида томонлар коррупцияга қарши курашиш ва активларни қайтариш тизимини мустаҳкамлаш, киберхавфсизлик ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, жиноий судлов ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича қонунчиликни ҳамда суд экспертиза соҳасида хизмаларни такомиллаштириш мақсадида ўзаро амалий ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

 

Учрашув якунида томонлар икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик дастурини имзолашга келишиб олдилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.