Денис Истомин теннисдаги фаолиятини якунлади
Бугун у билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик 37 ёшли теннисчи, бир қатор нуфузли турнирлар иштирокчиси Денис Истомин теннисдаги фаолиятини якунлади.
Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да теннис бўйича Девис кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Кун дастуридаги ўйинлардан сўнг, Денис Истомин билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Денис Истомин 4 марта Осиё ўйинларида қатнашиб, барчасида совриндор бўлган. Кўп марта “Катта дубулға” турнирларида иштирок этган. Яккалик баҳсларда 2 марта соврин қўлга киритган. 2012 йилда ATP рейтингидаги энг яхши натижасини қайд этиб, 33-ўринга кўтарилган.







