Энди Украинада маҳбуслар ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин
Бу бўйича янги қонун лойиҳаси қабул қилиняпти.

Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко маҳбусларни Қуролли Кучлари сафига чақириш тартибини назарда тутувчи сафарбарлик тўғрисидаги муқобил қонун лойиҳаси устида ишлаётганини айтди.
Унинг фикрича, бу ҳарбий хизматчиларнинг ротацияси учун яхши имконият.
"Муқобил қонун лойиҳасида мен маҳбусларни сафарбар қилиш тартибини аниқ белгилаб бераман. Биз фронтда ҳарбий ходимларни алмаштиришимиз керак", деб ёзади у.







