Эрон 4 февралдан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади
Ўзбекистон фуқаролари Эронга энди ҳар олти ойда бир марта визасиз кириб, 15 кунгача саёҳат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан эътиборан Эронга 15 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Али-Реза Бигделининг маълумотларига кўра, 28 та давлат фуқаролари учун виза олиш талаби бекор қилинган. Ушбу мамлакатлар: Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Баҳрайн, Кувайт, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тунис, Танзания, Мавритания, Зимбабве, Маврикий, Сейшел ороллари, Япония, Индонезия, Сингапур, Куба, Ветнам, Камбоджа, Бруней, Бразилия, Мексика, Перу, Хорватия, Сербия, Босния ва Герцеговина, Беларус ва Ҳиндистон.
Ўз навбатида, Ҳиндистон фуқаролари Эронга ҳаво транспортидан фойдаланган ҳолда киргандагина визасиз режим амал қилади, қуруқликдаги чегаралар орқали кирмоқчи бўлса, виза олишлари керак.
Маълумот учун, БАА ҳам 16 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилган.







