Наманганда ишбилармон аёллар форуми ўтказилди
Унда 500 нафардан ортиқ фаол қизлар иштирок этган.

Бугун, 3 февраль куни Наманган вилояти Давлатобод туманидаги Маданият марказида "Муваффақият сари бирлашайлик" Аёллар форуми бўлиб ўтди.

Форумда вилоятдаги фаол 500 нафардан ортиқ қизлар иштирок этган.

Дастлаб форум доирасида фаол тадбиркор ҳунарманд хотин-қизларнинг кўргазмалари намойиши ўтказилган.

Қайд этилишича, бу Форум бошқа вилоятларда ҳам марафон шаклида давом этади.







