Ўзбекистон

Навоийда фуқаро "дом"га ўзи учун алоҳида лифт ўрнатмоқчи бўлди

Ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий изоҳ берди.

Навоийда фуқаро "дом"га ўзи учун алоҳида лифт ўрнатмоқчи бўлди

 

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри марказидаги кўп қаватли уйларнинг бирига мулкдор томонидан лифт ўрнатилаётганлиги ҳақида мурожаати бўйича, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг 29 январида Навоий шаҳри Навоий кўчаси 39 Д-сонли кўп квартирали уй ўрганилди. 

 

Унга кўра, ушбу бинонинг 10-қавати (пентхаус)да жойлашган 2 та 46 ва 47-хонадонларни харид қилган мулкдор бинонинг ташқи ён фасад қисмидан фақатгина ўзи фойдаланиши учун лифт қурилмаси ўрнатилаётганлиги аниқланди.

 

Мулкдор инспекциянинг лифт қурилмасини ўрнатиш юзасидан асослантирувчи ҳужжатлар бўйича сўровига тегишли ташкилотлар томонидан имзоланган таклиф лойиҳасини тақдим этган.

 

Мулкдорга кўп квартирали уйнинг умумий мулкидан фойдаланиш қоидалари, бунда аҳоли олдига қўйилдиган талаблар тушунтирилган ва жорий йилнинг 29 январь санасида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бартараф этиш бўйича тегишли тартибда мажбурий кўрсатма берилган.

 

Ҳолат юзасидан 2024 йил 1 февраль куни Навоий шаҳар прокуратурасига тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган.

 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунига кўра кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ҳамда коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир. Умумий мол-мулк жойларнинг мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли ҳисобланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.