Ўзбекистон Бишкек ИЭСдаги авария муносабати билан Қирғизистонга ёрдам жўнатди
Суюлтирилган газ баллонлари Андижондан Ўш шаҳрига юборилган.

Қирғизистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Жеенбек Кулубаев билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.
Саидовнинг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Ўзбекистон томони Қирғизистонга Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авария муносабати билан зарур ёрдам кўрсатишга тайёр.
Хусусан, Ўзбекистон томони суюлтирилган газ баллонлари Андижондан Ўш шаҳрига юборилгани ҳақида хабар берди.
Ўз навбатида, Кулубаев биродарлик гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлиги учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик билдирган.







