Ўзбекистон Осиё кубогини тарк этди
Қатар пеналтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди.

Осиё кубогининг чорак финали доирасида Ўзбекистон - Қатар баҳси якунланди.
Учрашувнинг асосий қисми 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармай қолди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.
Унда вакилларимиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди ва мусобақадаги иштирокни якунлашди.







