Жалолиддин Машарипов янги клубга ўтди
Футболчи яқинда Греция клуби билан битимини бекор қилганди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Жалолиддин Машарипов Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтди. Бу ҳақда Эрон клуби матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, "Истиқлол" бош директори Али Хатейр Машарипов билан 1,5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Футболчи яқин икки-уч кунда Теҳронга тиббий кўрикдан ўтиш ва битимга имзо чекиш учун боради.
Эслатиб ўтамиз, Машарипов яқинда Греция "Пансерраикос" клуби билан битимини бекор қилганди.







