Ўзбекистон

Навоийнинг айрим ҳудудлари 15 соат электрдан узилиб қолди

Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берди.

Навоийнинг айрим ҳудудлари 15 соат электрдан узилиб қолди

 

Ижтимоий тармоқда Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги баъзи ҳудудлари 15 соат электр энергиясидан узилиб қолгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Хатирчи тумани 35/10 «Шавот» подстанциясидаги чиқувчи «Наврўз» 10 кВли тармоқнинг Дўстлик ва Тасмачи қишлоқлари оралиғидаги таянчларнинг бирида носозлик юзага келган. Шу сабабли юқоридаги аҳоли яшаш пунктлари кучланишсиз қолган. Бундан ташқари, 35/10 кВли «Учқара» подстанциясидан чиқувчи «Мирдош» 10 кВли ҳаво узатиш тармоғида юзага келган носозлик сабаб фавқулодда ўчган. Натижада Олтинобод ҳамда Мирдош маҳаллалари кучланишсиз қолган.

 

Юқоридаги ҳудудларда тезкор бригадалар томонидан иш ташкил этилиб, носозликлар тўлиқ бартараф этилиб тармоқларга кучланиш берилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Навоийнинг айрим ҳудудлари 15 соат электрдан узилиб қолди | Zamon.uz