Отабек Умаров Дзюдо чемпионатининг тақдирлаш маросимида қатнашди
Парижда “Катта Дубулға” турнири ўтказилмоқда.

Отабек Умаров Париждаги Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тақдирлаш маросимида қатнашди.
Парижда дзюдо бўйича нуфузли ҳисобланувчи “Катта Дубулға” турнири ўтказилмоқда. Унга турли хил спорт ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек спорт юлдузлари, хусусан, Ислом Махачев ҳам ташриф буюрди.
Мусобақанинг 73 кг гача бўлган вазн тоифасидаги баҳслар ғолиби, Ишаҳара Татсуки бўлди. Ўзбекистонлик Шахрам Аҳадов эса бронзани қўлга киритди. Осиё Олимпия кенгаши вице президенти Отабек Умаров спортчиларга медалларни топширди.







