Ўзбекистон

Янги олий таълим вазири 1-иш кунини талабалар шароитини ўрганишдан бошлади

Дастлабки манзил Жаҳон тиллари университети бўлган.

Янги олий таълим вазири 1-иш кунини талабалар шароитини ўрганишдан бошлади

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалар турар жойида бўлди. Вазир ётоқхонада талабалар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ёшлар бўш вақтларини қандай ўтказаётганларини кўздан кечирди.

 

Дастлаб университет масъуллари ёшлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот бериб, вазирни муассаса фаолияти билан таништирди. Талабалар турар жойларидаги хоналар, барча шароитларга эга дарсхоналари, маънавият хонаси, ошхона, кир ювиш хоналари, спорт хоналари зарур жиҳозлар, маиший буюмлар билан таъминланган, ҳовлида эса жисмоний машғулотлар учун спорт майдончалари ташкил этилган.

 

“Сиз каби ёшлар илмли, ватанпарвар, ўз соҳасининг профессионали бўлиши учун сифатли таълимни таъминлаш муҳим вазифамиз. Сизлардан бор кучингизни билим олиш ва билимларингизни хайрли ишларга йўналтиришингиз талаб этилади” – деди вазир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янги олий таълим вазири 1-иш кунини талабалар шароитини ўрганишдан бошлади | Zamon.uz